Қўнғирот тумани марказидан 15 км масофада жойлашган “Бурахан ота” тарихий ёдгорлиги Буюк ипак йўлидаги эски қалъалардан бири ҳисобланиб, Ислом дини манбаларида “Мадмина Хвонд Бурахан” номи билан аталган.
Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетининг тарих факультети археология кафедраси профессор ўқитувчилари ва 1-босқич талабалари “Бурахан” тарихий ёдгорлик мажмуасида археологик излаш ишларини олиб боришмоқда.
Қазиш, излаш ишлари давомида ушбу жойдан 11-12 асрларга тегишли тарихий куза, 9-асрга тегишли тандир, эски араб ҳарфлари билан ёзилган сфероконуслар топилди.