Бу ҳақда Addis Standard газетаси маҳаллий расмийларга таяниб хабар берди.

“Гамо минтақасида вайронкор кўчки ва сув тошқини қурбонлари сони 107 нафарга етди”, деб таъкидлади газета. “Қидирув гуруҳлари жасадларни топишда давом этмоқда”.

Сув тошқини ва кўчкига олиб келган кучли ёмғир 9 март кечасидан 11 март тонгигача Эфиопия жанубини қамраб олди. Маҳаллий расмийларнинг таъкидлашича, кучли ёмғир инфратузилмага жиддий зарар етказган. Минтақадаги кўплаб йўллар ювилиб, тўсиб қўйилган, бу жамоат транспортига халақит берган ва ёрдам кўрсатиш ишларини сезиларли даражада мураккаблаштирган, деб хабар берди tass.ru.

Бир неча кун олдин қўшни Кенияда ҳам кучли ёмғир оқибатида юзага келган сув тошқини камида 50 кишининг ҳаётдан олиб кетган эди. Бундан ташқари, камида 2600 оила уйларини тарк этишга мажбур бўлган.