Тадбирда Ўзбекистоннинг Екатеринбург шаҳридаги Бош консуллиги, Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Екатеринбург шаҳридаги ваколатхонаси, ўзбек диаспораси вакиллари, вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари ва талабалар иштирок этди.
Кўтаринки руҳда ўтказилган тадбирда Наврўз – умумхалқ байрамининг мазмун-моҳияти, икки давлат ўртасида меҳнат миграцияси соҳасини янада ривожлантириш, пандемия шароитида Ўзбекистон фуқароларини Россия Федерациясига ташкиллаштирилган ҳолда ишга жалб этиш, ушбу мамлакатда бўлиб турган фуқароларимизнинг меҳнат ва бошқа ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича ҳамкорликни кенгайтириш ҳақида сўз юритилди, деб хабар беради Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги матбуот хизмати.