Мақсад Урал федерал округида истиқомат қилаётган ватандошларимиз фарзандларини Ўзбекистонга, ўзбек тили ва миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш ҳамда миллий тарихимиз ва  маданиятимизни кенг тарғиб этишдан иборат.

«Якшанба мактаби»да болаларга ўзбек тилини ўргатиш учун педагог  Нозима Йўлдошева жалб қилинди.

Биринчи танишув дарсида ўзбек тили тарихи, Ўзбекистонда туғилиб ўсган олим ва мутафаккирлар ҳақидаги маълумотлар ҳақида сўзлаб берилди.

Навбатдаги дарсларда қатшаниш истагини билдираётганлар сони кун сайин ортиб бормоқда. Бош консуллик ўзбек тилини ўрганиш истагида бўлган барча болаларни «Якшанба  мактаби»га  жойлаштириш имкониятларини ишлаб чиқмоқда.