“Туркия Альп-Ҳимолой ҳалқасининг ўртасида жойлашган. Унинг ҳудудидаги барча сейсмик фаоллик Араб плитасининг шимолга силжиши билан боғлиқ. У йилига тахминан 2,5 сантиметр тезликда ҳаракатланади. У бошқа плитанинг қаршилигини қабул қилганида ҳаракат мавжуб бўлмайди ва кучланиш йиғилиб қолади. Бу ҳудуддаги охирги зилзиладан бери 200 йил ўтди, натижада Араб плитаси уч метрга силжиди. Зилзила пайтида содир бўлган силжиш 200 йил давомида тўпланган силжишлар йиғиндисидир, деди эксперт.

Самвел Акопян 7,1 магнитудали навбатдаги кучли зилзила содир бўлиши мумкин бўлган жой Эроннинг шимоли-ғарби – Туркия билан чегарадош минтақа бўлиши мумкинлигини таъкидлади.

Олимлар томонидан ишлаб чиқилган технологияларга қарамай, эҳтимолий зилзилаларнинг учта асосий параметрини: жой, вақт ва магнитудани аниқ башорат қилишнинг ҳали ҳам иложи йўқ. Айниқса, энергиянинг 70 фоизи тўпланган Тинч океани зонаси ва сейсмик энергиянинг 25 фоизини қамраб олган Альп-Ҳимолой ҳалқасини ўз ичига олган сейсмик хавфли ҳудудларда. Экспертнинг фикрича, бугунги кунда бутун сейсмологик ҳамжамият томонидан қабул қилинган халқаро сейсмик огоҳлантириш механизмлари мавжуд эмас, дейилади mir24.tv сайтида.