“Риобамба қамоқхонасидан қочган ва қўлга олинган 17 маҳбусга нисбатан айблов қўйилди дейилади хабарда.
Жами 39 киши қамоқхонадан қочиб кетган. Шу билан бирга, қўлга олинган қочқинлар орасида Лос-Лобос жиноий гуруҳи раҳбари Фабрисио Колон Пико ҳам бор-йўқлиги ҳақида маълумот йўқ.
Ўтган якшанба куни Фито лақабли Лос-Чонерос тўдаси раҳбари қамоқдан қочиб кетганидан сўнг Эквадорда хавфсизлик билан боғлиқ вазият ёмонлашди. Шундан сўнг бир қанча жазони ижро этиш муассасаларида тартибсизликлар содир бўлди. 8 январь куни мамлакат Президенти Даниэль Нобоа мамлакатда фавқулодда ҳолат эълон қилди ва комендантлик соати жорий қилди. Кейинроқ у ҳуқуқ-тартибот ходимларини 22 жиноий гуруҳни зарарсизлантиришга чақирди, деб хабар беради mir24.tv.