Ушбу Танлов жадал ислоҳотларимизга мос, соҳа ва тармоқлар бўйича замонавий билим ва кўникмаларга эга бўлган, ватанпарвар кадрларга бўлган эҳтиёжни тўлдиришга хизмат қилади.
Эслатиб ўтамиз, 2018-2021 йиллар мобайнида жами 1002 нафар иқтидорли ва истиқболли ёшларимиз “Эл-юрт умиди” жамғармаси стипендиати бўлди.
Уларнинг 900 нафардан ортиғи АҚШ, Англия, Германия, Франция, Япония, Канада, Италия, Испания, Жанубий Корея, Хитой, Россия каби жами 30 дан ортиқ энг илғор мамлакатларда таълим олиб Ўзбекистонга қайтишди. Жараён давом этмоқда.
Бугунги кунда улар мамлакатимиздаги турли вазирлик ва идораларда амалиётда ўзини оқлаган қатор хорижий тажрибаларни қўлламоқда.