"Ўзенергоинспекция" Наманган ҳудудий бўлими томонидан "Наманган туман тиббиёт бирлашмаси"да электр ва иссиқлик энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш, тақсимлаш ва истеъмол қилиш ҳамда техник қоидалар ва нормалар талабларига риоя қилиниши бўйича ўтказилган текширишда қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди.

Туман электр таъминоти корхонаси томонидан йиллар давомида Наманган туман тиббиёт бирлашма тасарруфидаги Марказий шифохона ва Тепақўрғон қишлоқ врачлик пунктига электр энергиясини узатишда жами 229 539 кВт.соат электр энергияси технологик сарфи ҳисоб-китоб қилинди.

Ушбу ўрганишда тўлов учун нотўғри ҳисоб-варақалар тақдим этилганлиги ва бунинг оқибатида давлат манфаатларига 103 миллион. 292 минг сўм миқдорида зарар етказилганлиги аниқланди.

Текшириш натижасида тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди, дея хабар бермоқда "Ўзэнергоинспекция" Матбуот хизмати.