Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Ўтказилган терговга қадар текширувларда “I.N.” ва “Қ.А.” фермер хўжалиги масъул шахслари ер майдонини суғориш учун ўрнатилган сув иншоотларини тижорат мақсадида ўзбошимчалик билан электр тармоқларига улаб, жами 203,9 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланди.

Шунингдек, Департаментнинг Булунғур ва Жомбой тумани бўлимлари томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда ЯТТ Д.А., “С.Б.” ҳамда “Т.С.Ҳ.” фермер хўжаликлари масъул шахслари тижорат мақсадида электр тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиб, жами 245 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланди.

Ҳозирда ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169 моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.