Бу ҳақда Агентлик директори Акмал Бурҳоновга таяниб, ЎзА маълум қилди.
Унинг айтишича, мазкур марказда сунъий интеллект технологиялари жорий этилиб, коррупциявий хавф-хатарларни аниқлаш ва назорат қилиш имкониятлари кенгайтирилади.
Хусусан, soliq.uz базаси орқали ташкилот таъсисчилари билан давлат харидларида аффилланганлик ҳолатлари, “Электрон жиноий-ҳуқуқий статистикаси” тизими орқали коррупцияга оид жиноятлар ва уларнинг сабаблари, “my.mehnat.uz” базаси орқали эса яқин қариндошларнинг бевосита бўйсунув асосида ишлаши ҳолатлари аниқланади.
Қайд этилишича, натижада коррупциявий хавф-хатарларни таҳлил қилиш жараёни анъанавий усулда 5–6 кун вақт олган бўлса, рақамлаштириш орқали бу иш бир соат ичида амалга оширилади.