Ушбу зарядлаш қурилмасида бир вақтнинг ўзида 2 та электромобилни 50-80 фоиз зарядлаш учун 25-30 дақиқа сарфланади. Бу эса, оддий зарядлаш станциялардан 20 баробар тезкордир.
Аҳамиятлиси, ушбу зарядлаш станцияси Энергетика вазирлиги биносининг том қисмида ишга туширилган қуёш фотоэлектр станцияси орқали ишлаб чиқарилган электр энергиясидан фойдаланган ҳолда электромобилларни қувватлайди.
Эслатиб ўтамиз, Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Қайта тикланувчи энергия манбалари миллий илмий-тадқиқот институтида қуёш энергиясидан фойдаланган ҳолда электромобилларни юқори тезликда зарядловчи қурилмаларни яратиш ва ривожлантириш лойиҳаси амалга оширилаётир, дея хабар бермоқда Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати.