Бу бўйича 28 февраль куни ҳукумат қарори қабул қилинди.

Ҳужжат билан Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йилнинг 16 апрелдаги аҳоли учун электр энергияси ва табиий газнинг бир ойлик истеъмолига базавий меъёр белгилашга қаратилган тегишли қарорига ўзгартириш киритилди.

Хусусан, ҳаво ҳароратидан келиб чиқиб, Энергетика вазирлигига мазкур базавий меъёрларнинг иситиш ва бошқа мавсумлардаги амал қилиш муддатларига ўзгартириш киритиш ваколати берилди.

Бунда тегишли ўзгартиришлар Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда киритилиши мумкин.

Шунингдек, вазирлик, “Ҳудудий электр тармоқлари” ва «Ҳудудгазтаъминот» ижтимоий нормаларнинг амал қилиш муддатларига киритилган ўзгартиришлар тўғрисида ўзининг расмий веб-сайти ва ОАВ орқали эълон қилади.

Қарорнинг бажарилишини назорат қилиш бош вазир ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров ҳамда энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов зиммасига юклатилди.