Учрашувда Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари в.в.б Ш.Раҳимжонов ва коммунал соҳага масъул тизимлар раҳбарлари иштирок этди.

Учрашувда Тошкентдаги электр тармоқлари тизимида энерго аудит ўтказиш масаласи муҳокама этилди.

Бахтиёр Раҳмонов 2022-2023 йил қишда, айниқса, январь ойида кузатилган аномал совуқ коммунал тизимларда қатор муаммоларни келтириб чиқарганини айтиб, минтақамизда қиш совуқ келиши қаторида ёз жуда иссиқ бўлишига эътибор қаратди. Шунингдек, коммунал тизимлар ноқулай об-ҳаво шароитида узилишларсиз ишлашга тайёр бўлиши муҳимлигини таъкидлаб, бу борада тизимли ишлар олиб борилаётгани, хусусан, баъзи жойларга қўшимча газ қувурларини тортиш, қўшимча ним станцияларни қуриш ва электр кабелларини ўтказиш режалаштирилганлигини айтиб ўтди.

Mering Engineeringning энерго аудит бўйича катта тажрибасини таъкидлаб, аввало, пойтахтимизнинг электр энергияси таъминотида кўп узилишлар кузатилган Чилонзор, Учтепа ва Шайхонтоҳур туманларидаги электр тизимида энерго аудит ўтказишда, шу билан бирга шу йўналишдаги бошқа ишларда ҳамкорлик юзасидан таклиф билдирди, деб хабар беради Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.