Бу зилзила тўлқинларининг кучсиз акс-садолари ёрдамида аниқланди.
Ернинг ички ядроси темир ва никелдан иборат. Унинг диаметри тахминан 2440 километр.
“Биз Ернинг ядросига тўғридан-тўғри кира олмаганимиз учун зилзила тўлқинларини ўлчаш ва ядровий қурол синовларини кузатиш учун созланган йигирматача сейсмометр маълумотларидан фойдаландик. Тадқиқот давомида биз 5,7 ва ундан юқори магнитудали тўлқинларга эътибор қаратдик – улар сайёранинг ички ядросига тебраниб, заиф акс-садони қайтаради. Жами 2455 та шундай зилзила кўриб чиқилди”, деди тадқиқотнинг етакчи муаллифи, Юта университети сейсмологи Кит Копер.
Унинг сўзларига кўра, бу сигналлар ниҳоятда кичик – ўлчами тахминан бир нанометр. Шунинг учун уларни аниқлаш ниҳоятда қийин, деб хабар беради korrespondent.net.