"2023 йил 18 февраль санасида метро темир йўлларида бажарилиши лозим бўлган техник ишларнинг сўнгги босқичини амалга ошириш мақсадида метрополитеннинг "Ер усти ҳалқа йўли" йўналишида поездлар ҳаракати бир кун давомида тўхтатилади.
Келтирилган ноқулайлик юзасидан барча йўловчилардан узр сўраймиз.
"Ер усти ҳалқа йўли" йўналиши 19 февраль санасидан доимий жадвал асосида ўз ҳаракатини давом эттиради", дея хабар бермоқда Тошкент метрополитени ДУК.