Рифларнинг оқариши, улар ҳаддан ташқари иссиқликка дучор бўлганда содир бўлади, бу эса уларга ёрқин ранглар, озиқ-овқат ва озуқа моддаларини берадиган сув ўтларининг йўқолишига олиб келади. Уларсиз маржонлар оқ рангга айланади, касалликларга мойил бўлади ва нобуд бўлиши мумкин.
2023 йил бошида бошланган оқариш жарёни Тинч океани, Ҳинд ва Атлантика океанларидаги маржонларга аллақачон таъсир кўрсатган, дея хабар беради АҚШ Миллий океан ва атмосфера маъмурияти. Бу вақт ичида қазиб олинадиган ёнилғиларнинг ёниши оқибатида атмосферада туриб қоладиган иссиқхона газлари туфайли океан ҳарорати тарихий энг юқори даражага етди.
АҚШ Миллий океан ва атмосфера маъмурияти маълумотларига кўра, баъзи ҳудудлардаги шароитлар шу қадар ўта оғирлашганки, улар бир неча турдаги маржонларнинг оммавий нобуд бўлишига ёки рифларнинг бутунлай йўқ бўлиб кетишига олиб келиши мумкин.
Халқаро маржон рифлари ташаббусига кўра, ўтган асрнинг 50-йилларидан бери тирик маржон қоплами икки баробар қисқарган. Олимларнинг башоратига кўра, ҳароратнинг 1,5 ° C га ошиши билан маржон рифларининг 70 дан 90 фоизгача, 2 ° C да деярли барчаси йўқолади. Сайёра аллақачон саноатгача бўлган даражадан 1,36 ° C га исинган ва 1,5 ° C чегараси кейинги ўн йилликда ошиб кетиши мумкин, деб хабар беради korrespondent.net.