Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Арагчининг айтишича, ҳозирда Исроил билан ўт очишни тўхтатиш бўйича келишув мавжуд эмас.
“Ҳозирча ўт очишни тўхтатиш ёки жанговар ҳаракатларни тўхтатиш бўйича келишув мавжуд эмас. Жанговар ҳаракатларни тўхтатиш бўйича якуний қарорни кейинроқ қабул қиламиз”, деб ёзди вазир ўзининг Telegram-каналида.
АҚШ Президенти Дональд Трамп аввалроқ Исроил ва Эрон яқин соатларда тўлиқ ўт очишни тўхтатишга келишиб олганини айтган эди, деб хабар беради tass.ru.