Вазият аллақачон инқироз деб аталяпти, деб хабар беради Euronews телеканали.

Ҳозирги вақтда дунё бўйлаб 3,5 миллиарддан ортиқ одам турли даражада сув танқислигидан азият чекмоқда. Бундай муаммоларга кўпроқ Африка ва Яқин Шарқ аҳолиси дуч келмоқда, аммо бу сайёрамизнинг бошқа минтақалари аҳолисига сув танқислиги таҳдид солмайди, дегани эмас.

Олимларнинг таъкидлашича, 2030 йилга бориб дунё аҳолиси сони 8,5 миллиард кишидан ошади ва бу нафақат инсон эҳтиёжларини қондириш, балки қишлоқ хўжалиги, саноат ва энергетика соҳалари учун зарур бўлган сув ресурсларига босимнинг сезиларли даражада ошишига олиб келади. Шу билан бирга, сув танқислигига нафақат аҳоли сонининг ўсиши, балки одамлар эҳтиёжларининг ортиши ҳам таъсир қилади.

“Ўрта синф ва кўп тармоқли истеъмолчилар сони ўсиб бормоқда. Уларнинг нафақат озиқ-овқат билан боғлиқ моддий,  балки сув сарфини талаб қиладиган бошқа эҳтиёжлари юзага келади.  Шу сабабли, сув танқислиги иқлим ўзгаришига ҳам сабаб бўлади, — деди Лондон Қироллик коллежи профессори Наҳо Мирумачи интервьюсида.

Унинг сўзларига кўра, бу йил Европада қурғоқчиликдан энг кўп Испания жабр кўрган, бироқ “ёмғир ва туманлар мамлакати” деб тан олинган Буюк Британияда ҳам сув танқислиги анча кучли сезилган.