У январда Европа Иттифоқининг 14 миллион доза, февралда — 28 миллион, мартда эса 60 миллион доза вакцина ишлаб чиқарганини эслатди. Келгуси чоракда Брюссел кўрсаткични 100 миллион дозага етказишни мўлжаллаяпти.

«Ёзда кўрсаткичлар 120 миллионга етади, сентябрдан бошлаб эса биз крейсер тезлигига эришамиз ва кўрсаткичларимизни 200 миллионга етказамиз», — деди Бретон. Иккинчи ярим йилликда Европа Иттифоқи 800 миллион доза дори воситаларига эга бўлишини эслатди.

Европада коронавирус билан 40 миллион нафар одам касалланган. Шундан 28 миллиони соғайиб чиққан, 925 минг киши қурбон бўлган, деб хабар беради «Газета.ru»