Унга кўра, Европада коронавирус билан боғлиқ вазият “жуда жиддий” бўлиб қолмоқда. Клюгенинг таъкидлашича, янги касалланганлар сони фақат кекса, айниқса 80 ёшдан ошган одамлар орасида камаймоқда. Февраль ойидан бошлаб ушбу гуруҳдаги ўлим ҳолати деярли 30 фоизга камайди. ЖССТ ушбу тенденцияни кекса авлодга қўлланилган вакцинанинг юқори натижаси билан изоҳлаш мумкин, деб ҳисоблайди.

Бироқ, беморларни касалхонага ётқизиш кескин ошди. Масалан, Францияда касалхоналар, шу жумладан интенсив терапия бўлимларидаги беморлар сони ўтган йилнинг апрелидан бери, бир йил ичида энг юқори кўрсаткичга етди.

Айрим мамлакатларда вирус юқиши секинлашаётгани ҳақида баъзи белгилар мавжуд, аммо касалланиш даражаси ҳали ҳам юқори, дейди Клюге. Буни камайтириш учун барча мавжуд эпидемиологик ва ижтимоий тадбирлардан, шу жумладан эмлашдан комплекс фойдаланиш зарур. ЖССТ маълумотига кўра, бугунги кунга қадар, минтақада жами етти турдаги вакцина билан 171 миллион нафар киши эмланди. Аҳолининг деярли 13 фоизи битта дозани олган ва тахминан 6 фоизи тўлиқ эмланган.