Танлов Европа компаниялари ўртасида ўтказилиши режалаштирилган. Фазовий юк машинасининг биринчи парвози 2028 йилда амалга оширилиши кўзда тутилган. Унинг асосий вазифаси юкларни Халқаро коинот станциясига етказиб беришдан иборат.

Тендернинг биринчи босқичи доирасида икки ёки учта компанияни умумий қиймати 75 миллион евро маблағ асосида молиялаштириш кўзда тутилган. Кейинги молиялаштириш 2025 йилда амалга оширилиши режалаштирилган.

Келажакда юк ташувчи фазовий кема фазогирлар парвози учун ҳам мослаштирилиши мумкин, деб хабар беради lenta.ru.