Икки мамлакатнинг юқори мартабали давлат ҳокимияти вакиллари ва 30 га яқин нуфузли олий таълим муассасаси ректорлари иштирокида ўтган мазкур форум Фарғона давлат университетининг халқаро фаолияти учун ҳам янги имкониятлар эшигини очди.

Қувонарлиси, Фарғона давлат университети ректори, педагогика фанлари доктори - Баҳодиржон Шермуҳаммадов ва Венгриянинг Эöтвöс Лорáнд Тудомáнегетем (ЭЛТE) Университети профессори Имре Хамар ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Эндиликда янги ҳамкорлар икки мамлакат ўртасида қўшма дипломлар бериш имкониятига эга бўлган қўшма таълим дастурларини яратиш, венгер мутахассисларини Ўзбекистондаги олий ўқув юртларида қисқа муддатли маърузаларга таклиф қилиш, Венгрия ОТМ базасида ўқитувчиларнинг малакасини ошириш, қўшма илмий нашрлар, талабалар ва ўқитувчилар алмашинувини йўлга қўйиш, шунингдек, Венгрия университетлари билан кимёвий технологиялар, энергетика, машинасозлик, саноат технологиялари, биотехнология, суғориш ва сув ресурслари, қишлоқ хўжалиги, тиббиёт, фармакология, фармацевтика соҳаларида ҳамкорлик ўрнатиш ва ривожлантириш масалалари устида муҳокамалар олиб бормоқдалар.