Қайд этилишича, Фарғона вилояти Фарғона шаҳрида "Ҳудудгаз Фарғона" газ таъминоти филиали комплаенс назорат тузилмалари, туман газ таъминоти бўлими, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва Ўзенергоинспекция ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган рейд жараёнида қонунбузилиш ҳолати фош этилди.
Туманнинг Университет кўчасида жойлашган "Й. Х." ЧЖга қарашли умумий овқатланиш масканида табиий газдан фойдаланиш ҳолати хатловдан ўтказилди. Ўрганиш жараёнида корхонада носоз газ ҳисоблагич орқали табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келгани маълум бўлди.
Ҳолат бўйича тегишли тартибда далолатнома тузилиб, 1 миллиард 151 миллион сўмлик зарар қайта ҳисоб-китоб қилинди. Барча материаллар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.