Ёшларнинг ижодий-интеллектуал салоҳиятини рўёбга чиқариш учун шароитлар яратиш, уларни компьютер технологиялари, дастурлаш асослари ва робототехника, компьютер ўйинлари ва киберспортни ёшлар ўртасида янада оммалаштириш, бу соҳада мутахассисларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш мақсадида, Фарғона шаҳрида Рақамли технологиялар ўқув маркази очилиш маросими бўлиб ўтди.
Очилиш маросимида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси, Фарғона вилояти ва Фарғона шаҳри ҳокимликлари, Вазирлик тизимидаги корхона ва ташкилотлар раҳбар ва ходимлари, шунингдек кенг жамоатчилик вакиллари ҳамда ўқувчи ёшлар иштирок этди.
Ўқув марказида ёшларга ахборот технологиялари, дастурлаш асослари, робототехника, компьютер ўйинлари ва киберспорт, замонавий рақамли технологияларни ўргатиш ҳамда мутахассисларни тайёрлаш кўзда тутилган, деб хабар беради Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати.