2022 йил 20 декабрь куни соат 21:00 ларда Қ.М исмли қўшниси О.Н исмли аёлнинг олдига кириб, подъезддаги лифтни таъмирлатиш учун пул йиғиб юрганлигини айтиб, ундан пул беришини сўрайди.

О.Н вақтида пул бермаганлиги учун жанжаллашиб, аёлнинг қўлидаги нархи 1.000.000 сўмлик «Самсунг» русумли телефон аппаратини тортиб олиб, очиқдан-очиқ талончилик қилади.

Мазкур ҳолат юзасидан Ёзёвон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 166-моддаси 1-қисми (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлиги ҳақида эслатиб ўтади.