Бу бўйича Президентнинг “Фарғона” туристик-рекреацион зонасини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори (ПҚ–5-сон, 12.01.2026 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, туристик зона фаолият кўрсатиш муддатини кейинчалик узайтириш имконияти билан 30 йилга ташкил қилинади.

Фарғона туманида “Водил” малина агротуризм кластерини туристик объектга айлантириш учун зарур инфратузилма яратилади ва салоҳиятли тадбиркорларни жалб этган ҳолда малина боғлари (плантациялари) ҳудудида енгил конструкцияли хизмат кўрсатиш объектлари ташкил қилинади.

2026–2027 йилларда Ёзёвон тумани Марказий Фарғона сув омбори атрофидаги ер майдонларида туризм хизматларини ташкил қилиш орқали иш ўринлари яратилади.

Фарғона тумани “Саноат” ва “Ҳосилот” МФЙ ҳудудларида хорижий мамлакатларнинг ижобий тажрибаси асосида малина плантацияларини ташкил қилиш, музлаткичлар ва чуқур қайта ишлаш цехларини қуриш орқали агротуризм хизматлари йўлга қўйилади.