Мазкур лойиҳа Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан яратилган Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар тизими (AKIS) негизида амалга оширилади.
Марказ замонавий ускуналардан фойдаланган ҳолда таҳлилий, сертификацион ва тадқиқот ишларининг бажарилишини таъминлайди.
Ушбу жараённи амалга оширишда аккредитациядан ўтказиладиган халқаро лабораторияни ишга тушириш кўзда тутилган.
Марказ мамлакатимизда истеъмолда бўлган ва Ўзбекистондан экспорт қилинадиган озиқ-овқат маҳсулотлари сифатини яхшилаш учун озуқа маҳсулотларини ISO, HACCP, FSSC, Global GAP, «Халял» сингари 15 тадан ортиқ халқаро стандартлари асосида сертификатлайди.