Фарғона вилояти ИИБ ЖҚБ ҳамда Қувасой шаҳар ИИБ ходимлари томонидан ҳамкорликда ўтказилган тадбир давомида Андижон шаҳар, Шимолий кичик даҳасида яшовчи У.У исмли шахсга тегишли “Малибу-2” русумли автомашина тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилганида, автомашинада 953 дона “Тропикамед 1.%” номли кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланди.
Вилоят ИИБ Ахборот хизматининг маълум қилишича, аниқланган дори воситаларини Қувасой шаҳрида яшовчи, вояга етмаган С.А Қирғизистон Республикасидан контрабанда йўли билан олиб ўтгани, унга ушбу дори воситаларини Ўш шаҳрида яшовчи “Н” исмли шахс юборгани аниқланган.
Шунингдек, ўтказилган махсус тадбир давомида дори воситаларини келгусида олиши керак бўлган Андижон вилояти, Асака шаҳрида яшовчи М. А ҳамда Х. Ж. исмли шахслар ҳам қўлга олинди.