Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров вилоят секторлари раҳбарлари билан бирга Фарғона туманидаги ўрганишлари давомида Юқори Арча МФЙ ҳудудида ташкил этилган “Чимён шаббодаси” туризм ва эко дам олиш масканини кўздан кечирди.

“Каримҳожи ота боғлари” фермер хўжалиги томонидан амалга оширилаётган, умумий қиймати 26,7 млрд. сўмдан зиёд бўлган, 12 та маскандан иборат туризм мажмуаси лойиҳасининг бир қисми бўлган “Чимён шаббодаси”ни ташкил этишга 2,5 млрд. сўм тадбиркорнинг ўз маблағлари йўналтирилган.

2023 йилда якунланадиган мажмуанинг тўла ишга тушиши натижасида хизмат кўрсатиш соҳасида 230 дан зиёд янги доимий иш ўринлари ташкил этилади.