Ўтказилган назорат тадбирларида, туманнинг “Ворух дашт“ МФЙда жойлашган “Н. Р. Ш.“ МЧЖга қарашли даволаш масканида газдан фойдаланиш ҳолати ўрганилганда, истеъмолчи лойиҳа-техник ҳужжатларсиз табиий газ тармоғига уланиб, табиий ресурсдан ноқонуний фойдаланиб келаётгани маълум бўлди.

Аниқланган ҳолат юзасидан далолатнома тузилиб, 686 миллион 590 минг сўмлик табиий газ ҳажми қайта ҳисоб-китоб қилинди.

Тадбирга доир барча ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.