Маълум қилинишича, ушбу ҳудуддан ўтиб кетаётган йўловчи ҳолатни пайқаб, зудлик билан Қорақалпоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар бошқармасига мурожаат қилган.
Хабар асосида ФВБ ғаввос-қутқарувчилари қисқа вақт ичида воқеа жойига етиб бориб, фуқарони сувдан олиб чиққан. Қутқарувчилар томонидан жабрланувчига дарҳол биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, унинг ҳаёти сақлаб қолинди.
Шундан сўнг фуқаро тез тиббий ёрдам бригадасига топширилди.
Мутасаддилар сув ҳавзалари яқинида эҳтиёткорлик қоидаларига қатъий риоя қилишни сўрамоқда.