Унга кўра:

2020 йил 1 августдан бошлаб, утилизация йиғими ставкалари ва утилизация йиғими тўланадиган ғилдиракли транспорт воситалари, ўзиюрар машиналар ва уларнинг тиркамалари турлари ва тоифаларининг рўйхати тасдиқланди.

Шунингдек,

Транспорт воситаларини “эркин муомалага чиқариш” (импорт) божхона режимида расмийлаштирадиган жисмоний ва юридик шахслар ёки Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сотиладиган ғилдиракли транспорт воситалари, ўзиюрар машиналар ва уларнинг тиркамаларини ишлаб чиқарадиган (йиғадиган, тайёрлайдиган) жисмоний ва юридик шахслар утилизация йиғими тўловчилари этиб белгиланди.

Қуйидаги транспорт воситаларига утилизация йиғими тўланмайди:

  • умумэътироф этилган принципларга ва халкаро ҳуқуқ нормаларига

мувофиқ имтиёз ва иммунитетлардан фойдаланадиган дипломатик ваколатхоналарга ёки консуллик муассасаларига, халқаро ташкилотларга, шунингдек, бундай ваколатхоналар, муассасалар, ташкилотларнинг Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги бўлмаган, дипломатик мақомга эга бўлган ходимлари ва уларнинг оила аъзоларига тегишли транспорт воситаларига;

  • ишлаб чиқарилган йилидан бошлаб 30 ва ундан ортиқ йил ўтган L ва

Ml тоифали, шунингдек, ишлаб чиқарилган йилидан бошлаб 50 ва ундан ортиқ йил ўтган, йўловчилар ва юкларни тижорат максадида ташиш учун мўлжалланмаган, асл двигатели ва кузови билан асл ҳолатида сакланган ёки асл ҳолати тикланган М2, М3 ва N тоифали транспорт воситаларига;

  • Ўзбекистон Республикасига олиб кирилиб, “вақтинчалик олиб кириш”

божхона режимига расмийлаштирилган транспорт воситаларига.

Икки ой муддатда:

  • эскирган транспорт воситаларидан Ўзбекистон Республикаси

ҳудудида фойдаланиш учун техник ва экологик талабларни тартибга солиш чора-тадбирлари;

  • ғилдиракли транспорт воситалари, ўзиюрар машиналар ва уларнинг

тиркамаларига нисбатан утилизация йиғимларини йиғиш, ҳисоблаш, тўлаш, ундириш, шунингдек, утилизация йиғимининг ортиқча тўланган ёки ортиқча ундирилган суммаларини қайтариш ва уларни ҳисобга олиш тартиби;

  • транспорт воситаларининг чиқиндилари билан ишлаш

инфратузилмасини ташкил этиш ҳаражатларини молиялаштириш, шунингдек, транспорт воситалари чиқиндиларини йиғиш, ташиш, қайта ишлаш, зарарсизлантириш, улардан фойдаланиш ва утилизация қилиш харажатларини қоплаш тартиби;

  • транспорт воситаларининг утилизацияси билан шуғулланадиган

ташкилотлар учун экологик ва техник талаблар ҳамда саноат хавфсизлиги талабларини белгилаш тегишли ташкилотлар зиммасига юклатилди.