Мазкур мутахассис бўйича қисқача маълумот берсак, у педагогика фанлари доктори ва педагогика йўналишида халқаро даражадаги мутахассис ҳисобланади (Финляндиядан ташқари Недерландия, Англия, Португалия ва Венгрия давлатларида ишлаган).

Ўз навбатида, Финляндия таълими ривожланишига туртки бўлган 1994 йилдан бошлаб жорий қилинган Таълимни ислоҳ қилиш концепцияси муаллифи ҳамдир. Мутахассис Ўзбекистондаги халқ таълими тизими бўйича ҳам муайян тажрибага ва маълумотларга эга.

Жумладан, мутахассис жорий йил 15-19 май кунлари “Таълимдаги ўқитиш методикалари бўйича Финляндия тажрибаси” мавзусида республикамизда тренинглар ўтказган. Мутахассисни 1 йил муддатга халқ таълими тизимига жалб қилиш ва унинг маҳоратидан қуйидаги йўналишларда фойдаланиш режалаштирилмоқда:

- Қашқадарё вилоятида халқ таълимини ривожлантириш бўйича 3 йиллик маҳаллий дастурини ишлаб чиқиш;

- туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларидаги 2 нафардан методистларни финляндия таълими тажрибаси бўйича тайёрлаш;

- вилоят Педагогларни янги методикаларга ўргатиш Миллий маркази фаолиятини такомиллаштириш ва бошқалар.

Хорижий мутахассиснинг вилоятдаги фаолияти давомида:

Миллий баҳолаш рейтингида паст натижа кўрсатган мактабларимизда тренинглар ва ўқитувчилар дарс беришини кузатиш тадбирлари ташкил қилинади;

мактабларда таълим сифатини ошириш, ўқитувчиларнинг дарс ўтиш методикаси таҳлил қилинади;

халқ таълими тизимидаги фан методистларининг фаолияти таҳлил қилиниб, финляндия тажрибаси асосида уларни салоҳиятини оширилади;

мактабларда ўқитувчиларни ўз устида ишлашни янада рағбатлантирадиган тизим яратилади.

Давлатимиз раҳбари томонидан халқ таълими йўналишида ўтказилган йиғилишларда айнан Финляндия мисол қилиб кўрсатилган. 

Ушбу мамлакат таълим сифатини баҳолаш бўйича ўтказилган халқаро тадқиқотлардаги ўз муваффақиятлари билан ажралиб туради. Фин ўқувчилари таълим сифатини баҳолаш бўйича тадқиқотидаги барча йўналишларда саводхонлик кўрсаткичлари бўйича энг яхши натижаларга эришиб келмоқда.

Ўз навбатида, финляндиялик мутахассиснинг вилоятимизда педагогика йўналишида таълим берилаётган олийгоҳлар талабалари билан ҳам очиқ мулоқотларини ташкил қилиниши режалаштирилган.

Бундан ташқари, тез орада фин мутахассиси салоҳияти билан умумтаълим тизимидаги ўқитувчиларни кўпчилик қисмини қамраб олиш ва ўзига хос мулоқот майдонини яратиш мақсадида, телеграм бот ҳам ишга туширилади.