Учрашувда Азиз Воитов Франция узумчилик саноатида амалга оширилаётган кенг кўламли ишларни юқори баҳолади. Шунингдек, вазир бу борада келгуси йилларда Ўзбекистон иқлим шароитида ҳам узумчиликни ривожлантириш орқали юқори сифатли вино маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича Франция тажрибаси асосида янги лойиҳалар амалга оширилишини таъкидлаб ўтди.
Шунингдек, Франция тўқимачилик ва тикувчилик саноат-техник маркази Бош директори Кларисс Рейл тўқимачилик-тикувчилик ҳамда тикув-трикотаж маҳсулотларини стандартлаштириш ва сертификатлаштириш соҳасида амалга ошираётган ишлар бўйича маълумотларни тақдим этди.
Бундан ташқари, Кларисс Рейл Франция тўқимачилик ва тикувчилик саноат-техник маркази билан ҳамкорликда иш олиб бориш мамлакатимиз учун Европа бозорларига қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш имкониятларини янада оширишини айтиб ўтди, деб хабар беради Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати.