Ҳисоб-китобларга кўра, миллионерларнинг умумий сонининг 4,8 фоизи мазкур давлатда яшайди. Рейтингда АҚШ етакчилик қилмоқда – миллионерларнинг 38,2 фоизи (22,7 миллион киши) мазкур мамлакат ҳиссасига тўғри келади. Мазкур рейтингда Хитой иккинчи ўринда бормоқда – 10,5 фоизи (6,23 миллион киши).
Франция биринчи марта учинчи ўринни эгаллади. У Япония, Германия ва Буюк Британиядан ўзиб кетди.
Дунёда бойлиги бир миллион доллардан ошган одамлар сони 2022 йилда 3,5 миллионга камайди. Таҳлилчиларнинг фикрича, 2008 йилдан бери бундай ҳолат биринчи марта кузатилмоқда, деб хабар беради mir24.tv.