Бу ҳақда Le Figaro хабар берди.
“Бурбон саройида деярли бир овоздан мазкур масала [қонун лойиҳаси] қўллаб-қувватланди. Депутатлар биринчи ўқишда қонун лойиҳасини қабул қилишди, мақсад 15 ёшгача бўлган ўсмирлар учун ижтимоий тармоқларни тақиқлашдир”, деб ёзди нашр.
Қонун лойиҳасини 116 нафар депутат қўллаб-қувватлади, 23 нафари эса қарши чиқди.
Ушбу қонун лойиҳаси муаллифи Президент Эммануэль Макроннинг Уйғониш партиясидан депутат Лаура Миллердир. Унинг сўзларига кўра, ушбу қонун лойиҳасининг мақсади ижтимоий тармоқларнинг тобора ортиб бораётган таъсири фонида “француз ёшларининг руҳий саломатлигини ҳимоя қилиш”.
Парламент аъзолари томонидан тасдиқланган матн фақатгина ёшларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни тақиқлаш билан боғлиқ эмас. У Франциядаги ўрта мактабларда мобил телефонлардан фойдаланишни тақиқлашни ҳам ўз ичига олади, деб хабар берди report.az.