Шулардан 134 нафарига нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.
Ретайолонинг қайд этишича, намойишлар давомида 26 киши жароҳатланган. Намойишларда жами 80 мингга яқин полициячи қатнашган.
Radio France Internationale хабарига кўра, 19 сентябрь куни Францияда 250 дан ортиқ намойишлар бўлиб ўтди, уларда миллиондан ортиқ киши иштирок этган. Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, намойишда 500 мингдан ортиқ киши қатнашган.
Намойишчилар ижтимоий таъминотни қисқартиришга қаратилган бюджет чораларини бекор қилишни, давлат хизматларига сарфланадиган харажатларни кўпайтиришни ва бойлардан олинадиган солиқларни оширишни талаб қилишди, деб хабар берди rbc.ru.