51 та давлат, 4 та давлат-хусусий шериклик асосидаги, 66 та оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолият юритиб, шу кунга қадар уларнинг умумий қамров кўрсаткичи 78,5% ни ташкил этган.

25 июнда туманда 25 та янги оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ишга туширилиб, бу кўрсаткич 84,0% га етказилди.

625 нафар болалар ўз боғчасига эга бўлиб, юз нафардан ортиқ ишсиз аҳолининг бандлиги таъминланди.

Чиркай, Қулбобо, Капа қишлоқларидаги оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларининг очилишида болажонларга совғалар тарқатилди, меҳмонлар дилбандлар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишдилар.

Мазкур оилавий боғчаларда давлат стандартлари асосида ўғил-қизларга таълим-тарбия берилади. Соғлом овқатланиш жараёнларига, чет тилларини ўргатиш ва спорт тўгаракларига алоҳида эътибор қаратилади.

Туманда июль ойида яна 12 та оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ташкил этиш, Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз йиллик байрами кунларида 150 ўринли давлат - хусусий шериклик асосидаги янги боғчани ишга тушириш режалаштирилган.

Йил охиригача болаларни мактабгача таълим ташкилотларига қамраб олиш кўрсаткичи 90 фоизга етказилади, деб хабар беради Фарғона вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати Фурқат тумани ҳокимлиги маълумотлари асосида.