Фавқулодда вазиятлар вазирлиги кучли шамол вақтида қуйидаги хавфсизлик чораларига амал қилиш кераклигини маълум қилди.

– яшаш жойларида эшик-деразалар, чордоқ ва ҳаво айланиш тизимларини маҳкам беркитиш;

– электр ва газ воситаларини ўчириш;

– кўчаларда дарахт ва электр устунлари тагида турмаслик;

– кўп қаватли бинолар балконларида, дераза токчалари ҳамда ташқаридаги буюмларни имкон қадар хавфсиз жойларга олиб қўйиш ёки мустаҳкамлигини текшириш;

– шамол кучайганда, мустаҳкам қурилган бинолар, ерости ўтиш йўллари ва бошқа яшириниш мумкин бўлган жойларда муҳофазаланиш;

– очиқ майдонда юрган ҳолларда пастликлар, чуқурликлар ва барча хавфсиз ерларга ётган ҳолда ҳимояланиш;

– бузилган биноларга кириш, хавфли устунлар, реклама устунлари ва дарахтлар ортига яшириниш тақиқланади;

– кучли шамолдан сўнг электр ва газ жиҳозларидан улар текширилгандан кейин фойдаланиш талаб этилади.

Шунингдек, вазирлик ҳайдовчиларга автомобилларни дарахтлар ва енгил конструкцияли қурилмалар остида қолдирмасликни тавсия этган.