Кеча, 3 январь куни Наманган вилояти Чортоқ тумани "Айқирон" МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи катта Наманган каналига “Nexia-2” русумли автомобил ҳайдовчиси ноқулай об-ҳаво туфайли бошқарувни йўқотиб, тушиб кетганлиги тўғрисида туман ФВга хабар келиб тушган. Маълум бўлишича автомобилда ҳайдовчи ва бир нафар йўловчи бўлган.
Шунга кўра зудлик билан айтилган манзилга ФВВ қутқарувчилари етиб бориб, махсус асбоб-анжомлар ва Фавқулодда вазиятлар давлат қуйи тизимига кирувчи ташкилотлар техникаларини жалб қилган ҳолда автомобил каналдан олиб чиқилган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.