Aукцион июнь охирида Лос-Aнжелесда бўлиб ўтади. Таъкидланишича, Warner Brothers кинокомпанияси Гарри Поттернинг сеҳрли таёқчасини ҳам ким ошди савдосига қўяди.

“Ушбу буюмларнинг ҳар бири 30.000 дан 50.000 долларгача баҳоланмоқда. Барча маблағ хайрия ишларига сарфланади”, деди аукцион ташкилотчиларидан бири Мэтт Труекс.

Шунингдек, Харрисон Форд “Индиана-Жонс ва Тақдир ибодатхонаси” фильмида кийган шляпаси ким ошди савдосида сотилишини эълон қилди. Шляпа 250-350 минг долларга баҳоланмоқда.

Бундан ташқари, коллекционерлар “Терминатор”, “Бэтмен” ва бошқа таниқли фильмларнинг суратга олинишида ишлатилган буюмлар учун рақобатлаша олади.

Эслатиб ўтамиз, Британиялик ёзувчи Ж.К.Роулинг қаламига мансуб “Гарри Поттер” китобининг биринчи нашри Лондондаги Bonhams ким ошди савдосида рекорд даражада 140 минг долларга сотилган эди.