Ҳурматли ватандошлар, газ жиҳозларидан фойдаланишда қуйидагиларга риоя қилишингизни сўраймиз:

➖иситиш мавсуми бошланишидан олдин бинонинг мўри ва ҳаво алмашиш йўлакларини мутахассислар томонидан техник кўрикдан ўтказилишини таъминланг;

➖газ жиҳозларини ўзбошимчалик билан тармоққа уламанг ва жойини ўзгартирманг;

➖носоз истиш қурилмалари ва газ жиҳозларидан фойдаланманг, мутахассис иштирокисиз газ жиҳоларини таъмирлашга йўл қўйманг;

➖газ жиҳозлари ва иситиш қурилмалари жойлашган биноларда ҳаво алмашиш каналларининг доимий очиқ ҳолатда бўлишини таъминланг;

➖мўри ва ҳаво алмашиш йўлларинининг техник жиҳатдан соз бўлишини таъминланг, газ жиҳозлари ва иситиш қурилмаларини қаровсиз қолдирманг;

➖ёш болаларнинг газ жиҳозларидан фойдаланишига йўл қўйманг;

➖газ жиҳозлари жойлашган хонадан дам олиш ва ухлаш мақсадида  фойдаланманг;

➖табиий газ сизиб чиқиши ҳолатини аниқлаш учун очиқ оловдан фойдаланманг;

➖газ қувурларига ҳар хил сўрғичлар ўрнатилишига йўл қўйманг;

➖газ плитасидан кийимларни қуритиш ва бошқа мақсадларда фойдаланманг;

➖бино ичида газ ҳидини сезсангиз электр жиҳозларини ёқиб ўчирманг, гугурт ёқманг, хонани зудлик билан шамоллатинг ҳамда тумангаз таъминоти бўлимига (104) қўнғироқ қилинг.