Германиялик томошабинларга Ўзбекистоннинг велотуризм, тоғ туризми ва ландшафт туризми салоҳияти билан танишиш имконияти берилди.

Ўзбекистонга велосайёҳ сифатида келган кўрсатув муаллифлари Нурота тоғлари, Амударё ва Сирдарё бўйлаб саёҳат қилиб, мамлакат ҳақида ҳикоя қилишади. «Қадимий савдо йўллари бўйлаб кўзга ташланувчи қорли чўққилар Марказий Осиёда "Самовий тоғлар" деб номланади. Саёҳат Ўзбекистоннинг Нурота тоғ тизмасидан бошланади.

Муаллифнинг таъкидлашича, бу ҳудудда туризм ҳали ҳам тўлиқ ривожланмаган ва Европада бу минтақадаги мамлакатлар ҳақида ҳануз салбий тасаввурлар кўп, бунга эса Афғонистоннинг қўшни мамлакат эканлиги сабаб сифатида кўрсатилади. Бироқ маҳаллий аҳолининг меҳмондўстлиги ва гўзал ландшафтлар мутлақо ҳеч қандай хавфга ўрин қолдирмайди.

Сайёҳлар оқимининг у қадар кўп эмаслиги эса бу ерларнинг жозибадорлигини янада оширади. Афсонавий Самарқанд шаҳрида эса “Biwak” MDR жамоаси ўзларини «1001 кеча эртаклари»га тушгандек ҳис қилиб, унга мафтун бўлишади. Умуман олганда, ушбу қизиқарли фильм томошабинларга Ўзбекистонни экотуризм каби туризм тури ривожланган мамлакат сифатида танишиш, шунингдек кўп миллатли Ўзбекистон маданияти, меҳмондўстлиги ва тўй анъаналари ҳақида кенг маълумот олиш имконини беради.