Ҳодиса мамлакат жанубида, Бавариянинг Киссинг шаҳрида содир бўлди. Одамлар бозор расталарида ўзлари ўрнатган соябонларнинг синиб тушиши оқибатида жароҳатланган.
Бад-Байерзойенда кучли довул ёпирилди ҳамда диаметри саккиз сантиметргача бўлган дўл ёғди. Ноқулай об-ҳаво туфайли фавқулодда ҳолат эълон қилди. Шаҳардаги аксарият бинолар ёғингарчилик туфайли жиддий зарар кўрди, бироқ ҳеч ким жабрланмади, деб хабар беради mir24.tv.