Мақолада қайд этилишича, “KfW” Ўзбекистонга соғлиқни сақлаш соҳасини рақамлаштириш учун 45 миллион евро имтиёзли кредит ва 5,5 миллион евро миқдорида грант ажратишга қарор қилган.
“Бу орқали Ўзбекистонда аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифати ва самарадорлигини оширишга доир рақамли ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш мақсад қилинган, — дейилади материалда. — Ушбу ҳамкорлик рақамли маълумотларни қайта ишлаш учун миллий соғлиқни сақлаш платформасини жорий этишга қаратилган.”
Шунингдек, 2030 йилгача амалга оширилиши муўлжалланган лойиҳа соғлиқни сақлашни бошқаришнинг рақамли инфратузилмаси ва унинг маъмурий жараёнларини оптималлаштиришни кўзда тутади.
Ундан тиббиёт ходимларини ахборот технологиялари йўналишида ўқитиш, беморларнинг электрон базасини яратиш, диагностика ва даволаш жараёнларини жадаллаштириш каби устувор мақсадлар ҳам ўрин олган.
Ўз навбатида, тиббий асбобларга техник хизмат кўрсатишни яхшилашга доир маълумотлар базаси рақамлаштирилиши ҳам режалаштирилган.