Скелетнинг радиокарбонли таҳлили шуни кўрсатдики, протез эгаси эркак киши бўлган, у 1450 – 1620 йил оралиғида вафот этган.

Марказий Европада ўрта асрларнинг охири ва замонавий даврларнинг бошларидан оид 50 га яқин шунга ўхшаш протезлар маълум. Буларга оддий, қўзғалмас протезлар ҳам, механик компонентли протезлар ҳам киради. Фрайзингдан топилган ноёб топилма Бавария ёдгорликларни муҳофаза қилиш давлат идорасининг реставрация устахоналарида қайта тикланиб, ҳужжатлар расмийлаштирилгач, тозаланди, рентген қилинди ва текширилди.

Эркак қандай қилиб қўлидан айрилгани ва протез нима учун ишлатилгани олимлар учун жумбоқ бўлиб қолмоқда. Қўлнинг бармоғи ҳалигача сақланиб қолган, протезнинг ички томонида эса бош бармоғи суяги коррозияга учраган. Тузилма чарм билан қопланганга ўхшайди ва бармоқларнинг ички қисмида бурмали мато излари топилган.

Олимлар Марказий Европада кеч ўрта асрлар ва янги даврларнинг бошларида кўплаб ҳарбий тўқнашувлар, хусусан, 1618-1648 йиллардаги Ўттиз йиллик урушлар юз берганини таъкидлашди, шунинг учун ампутация билан боғлиқ ҳолатлар учраб турган, деб хабар беради korrespondent.net.