Номидан ҳам кўриниб турибдики, бу асар пайғамбар алайҳиссаломнинг шахсий ҳаётлари, у кишининг суврат ва сийратлари, ажойиб фазилатлари, одатларига оид 408 ҳадиси шарифни ўз ичига қамраган манбадир. 

Муҳаммад алайҳиссаломнинг ҳаётига доир муҳим манба сифатида “Аш-шамоил ан-набавия” азалдан исломшунос олимлар, тадқиқотчиларнинг диққатини ўзига тортиб келади.

Араб тилида ёзилган ушбу асарга бир қанча шарҳлар ҳам ёзилган.

Асарнинг афзаллиги шундаки, тили равон, услуби ғоятда оддийдир.

Маълумот учун: Термизийнинг асарлари ичида энг машҳури, шубҳасиз, “Ал-жомиъ” бўлиб, олтита ишончли ҳадислар тўпламларидан биридир, дея  расмий ахборот канали орқали  Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармаси хабар бермоқда.