Жорий йилнинг 18 июнь куни соат тахминан 18:40ларда Бухоро шаҳри наркология марказида хизмат олиб бораётган ходимлар томонидан назорат ўтказиш пунктида ушбу муассасада даволанаётган бемор Т.О.дан хабар олишга келган бухоролик 32 ёшли фуқаро тўхтатиб текширилди.
Бу ҳақда Миллий гвардияси Қўриқлаш бош бошқармаси маълумот берди.
Текширув жараёнида бемор учун олиб келинган нарсалар кўздан кечирилганда, кефир маҳсулоти идишига жойланган тиббиёт шприц ичида 6 грамм “крокодил” номли гиёҳвандлик моддасига ўхшаш суюқлик борлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат бўйича тегишли ҳужжатлар расмийлаштириб, материал ва ашёвий далиллар қонуний чора кўрилиши учун ички ишлар органига топширилган.