Дўкон Манхэттеннинг Челси ҳудудида жойлашган бўлиб, Google кампусининг бир қисмига айланади. Дўконда  Pixel смартфонлари, Pixelbook ноутбуклари, Fitbit спорт билагузуклари, Nest ақлли уй қурилмалари ва компаниянинг бошқа маҳсулотлари сотилади. Дўконнинг очилиши жорий йилнинг ёзига режалаштирилган.

“Google сўнгги 20 йил ичида Нью-Йоркда фаолият кўрсатди ва биз дўкон очилишини истиқболимиз белгиси сифатида кўрмоқдамиз. Харидорларимиз мулоҳазалари ва дўкон ҳақидаги фикрларини кутиб қоламиз, бу бизнинг чакана савдо майдончаси имокониятларини ўрганиш, бу борадаги тажрибаларни давом эттириш, унга таянишимиз учун муҳим”, — деб ёзган компания вице-президенти Жейсон Розенталь Google блогида.

Таъкидланишича, дўконда Google қурилмаларидан фойдаланиш бўйича семинарлар ўтказилади ва таъмирлаш хизматлари кўрсатилади. Бундан ташқари, компания маҳсулотини Интернет орқали буюртма қилиш ва ушбу дўкондан олиш мумкин бўлади.

Google илгари Нью-Йорк ва Чикагода вақтинчалик савдо нуқталарини очганди, аммо Челсидаги дўкони биринчи доимий чакана савдо дўкони бўлади.