Бу маълумотлар The New York Times томонидан тақдим этилган, дея хабар берди Novosti-Gruziya агентлиги.
Нашр маълумотларига кўра, Грузияда ўртача кунлик инфекция юқтириш даражаси 3758 кишини, вафот этганлар сони 36 кишини ташкил қилади.
Грузия ҳозирда коронавируснинг тўртинчи тўлқинида. Сўнгги 24 соат ичида мамлакатда 5697 киши касал бўлиб, 54 киши COVID-19 дан вафот этди. Бу пандемия бошланганидан буён рекорддир.
Ҳукумат душанба куни янги чекловларни эълон қилди. 10 августдан бошлаб мамлакатда нафақат уйда, балки очиқ ҳавода ҳам 5 киши йиғилcа, ниқоб тақиш мажбурияти бор. Тўй, дафн маросимлари, юбилейлар ва бошқа тадбирларга қўйилган тақиқлар қатъий бажарилади. Шунингдек, клуб ва ресторанларга тунда ишлаш тақиқланган.
7 августда 664 минг 997 киши вакцинанинг фақат битта компоненти билан эмланган. Бу Грузия аҳолисининг атиги 17,8 фоизи. 204 минг 234 фуқаро (5,3 фоиз) иккала компонент билан эмланган.